Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди

Хоразмда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди

Фото:Ёшлар медиа маркази

Хоразмда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди. Ушбу мактаб «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар бермоқда.

Мазкур мактабни очишдан асосий мақсад ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бўлғуси келин-куёвларга ҳаётий тажрибалардан сабоқ бериш, уларнинг оилавий муносабатлар бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Фото:Ёшлар медиа маркази

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳамедова, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши раиси Мансур Машарипов, вилоят Хоин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Қурбонбоева ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, вилоятдаги ёш оила вакиллари иштирок этишди.

Ёш оилаларга семинар-тренинглар ўтиш учун вилоятдаги энг намунали оилалардан бири Машариповлар оиласи ҳам таклиф этилиб, оиланинг бирдамлиги ва тотувлигида нималарга эътибор қаратиш тўғрисида ҳаётий мисоллар келтиришди

Очилиш маросимидан сўнг махсус тренерлар томонидан ёш оила вакиллари учун биринчи ўқув-семинар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг