Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги боғчада 197,5 миллион сўм давлат маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Хоразмдаги боғчада 197,5 миллион сўм давлат маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Унда қатнашган Мактабгача таълим вазирлиги аудит хизмати бошлиғи Д.Норматовнинг маълум қилишича, Хоразм вилояти Шовот туманидаги 14-сонли МТМда ишлаган ходимларга 5-6 йиллаб ўзларига тегишли бўлган ойлик иш ҳақи вақтида тўлиқ берилмаган. Ишга қабул қилинганлар 4 ойлаб текинга ишлаган, бундан ташқари, муассаса ходимлари фермер хўжаликларида мажбурий меҳнатга жалб қилиб келинган. Бу муассасани мудиранинг қайнонаси бошқариб келган бўлиб, у эса ҳақиқатда 2010 йилдан шу МТМга тарбиячи лавозимига расмийлаштирилган. Қайнонанинг аслида мудира эмас, балки тарбиячи бўлиб ишлаётганини айрим ходимлар билмаган ҳам.

Ушбу муассасада ўтказилган дастлабки ўрганиш ва якуний тафтиш ишлари натижасида жами 197,5 миллион сўм миқдорда давлат бюджети маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилингани фош этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг