Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориждаги ёшлар масаласи билан шуғулланадиган янги ташкилот тузилади

Хориждаги ёшлар масаласи билан шуғулланадиган янги ташкилот тузилади

Президент хорижда яшаётган ва ишлаётган ёшлар масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилмоқда. Шунингдек, Президент хорижда яшаётган ва ишлаётган ёшлар масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

— Ҳозирда кўплаб ёшларимиз хорижда ишлаб, ўқиб юрибди. Уларни Ўзбекистонга қайтариш учун барча ишни амалга оширамиз. Жумладан, Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини ташкил этиш режамизда бор. Қолаверса, келгуси йили Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Президент юртимизга қайтиб келган ватандошларимизни муносиб рағбатлантириш учун барча шароит ва имкониятлар етарли эканини алоҳида қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг