Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси аёлларнинг уй олиши учун 5,2 миллиард сўм ажратди

Хотин-қизлар қўмитаси аёлларнинг уй олиши учун 5,2 миллиард сўм  ажратди

Фото:«Xabar.uz»

Хотин қизлар қўмитаси матбуот хизматининг маълумот беришича, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикасида 303 нафар аёл уйли бўлди. Шундан Хотин-кизлар қўмитаси қошидаги Хотин-кизларни ва оилани куллаб-кувватлаш жамоат Фонди томонидан ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 128 нафар аёлга 5 млрд 22 млн сўм миқдорида уй олиш учун дастлабки бадал пуллари тўлаб берилди.

446 нафар ишсиз аёл доимий иш жойи билан таъминланди. Тахиатош шаҳрида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11 нафар аёлга уйларнинг калитлари топширилди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг турли ҳудудларида 87 та цехлар ташкил қилинди, 446 нафар аёл иш билан таъминланди.

Куни кеча ана шундай цехлардан 2 таси Амударё ва Беруний туманларида иш бошлади.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси аёллар бандлигини таъминлаш ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз ишини давом эттиради.

Айтиш жоизки, йил бошидан буён Қорақалпоғистон Республикасида 20 мингга яқин ишсиз аёл аниқланган эди. Улардан 18 минг 184 нафар аёллар иш билан таъминланди.

Мамлакатимиз иқтисодиётида аёллар тадбиркорлиги улушини ошириш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Хотин-кизлар ва оилани куллаб-кувватлаш жамоат Фонди томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикасида 3,2 млрд сўм ажратилди.

Кредит маблағлари йиллик 7 фоиз шарт билан аёллар тадбиркорлигини бошлаш ёки ривожлантириш мақсадида тақдим этилди.

2019 йилда ажратиладиган кредит маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг