Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш 37 фоизга камайди

Хотин-қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш 37 фоизга камайди

Фото:«Xabar.uz»

26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган кампания доирасида «Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчликка сари» тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоеванинг маълумот  беришича, жорий 2018 йилда хотин-қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 37 фоизга камайган.

Шунингдек, бу йил ёрдамга муҳтож хотин-қизларга 3000 та уй-жой берилган ва улардан 1600 тасининг бошланғич тўловлари хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида амалга оширилган.

Фото:«Xabar.uz»

Ушбу тадбирда шунингдек, ички ишлар, адлия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш  вазирликлари, БМТнинг Ўзбекистондаги вакиллиги, хорижий давлат элчихоналари, дин ишлари бўйича қўмита вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирда шунингдек дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан «Аёлни эъзозлаган дин» (муаллиф-Салим қори Қодиров) китобини жамоатчиликка тақдим этди.  

Фото:«Xabar.uz»

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг