Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотни ўрганмоқда

Хотин-қизлар қўмитаси ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотни ўрганмоқда

Фото: «ЎзА»

Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи аёллар — Т. Кенжаева ҳамда М. Бобоеванинг оғир ижтимоий аҳволда экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. 

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Тошкент шаҳар «Меҳр саховат уйи» реабилитация маркази муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш маркази раҳбари подполковник Баҳодир Душаев билан мулоқот қилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1978 йилда Денов туманида туғилган Т. Кенжаева оғир ижтимоий муаммоларга дуч келган. Ўзи ва фарзандлари бир неча бор фуқаровий эри Т.О. томонидан маънавий ва жисмоний зўравонликларга дуч келган. Ҳозирда Тошкентдаги «Меҳр саховат уйи» реабилитация марказида яшаб келмоқда.

Марказда истиқомат қилаётган М. Бобоева ҳам худди Кенжаева сингари оилавий муаммолар туфайли икки йил бурун ота уйидан чиқиб кетган ва ҳануз турли жойларда яшаб келмоқда. Денов туман ҳокими унга вақтинча яшаш учун 2018 йилда эски мактаб биносидан хона ажратиб берган, аммо жой аёлни қониқтирмаганлиги учун рад этган.

Қўмита раҳбарияти ушбу масала бўйича Денов тумани ҳокими билан суҳбатлашди ҳамда аёлларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Т. Кенжаевага Денов туманидаги «Намуна» МФЙда 2 сотих ер майдони ажратилиб, ҳомийлар ёрдамида уй-жой қуриб беришга келишилди. Шунингдек, М. Бобоевага ҳам туман ҳокимлиги томонидан ўрнатилган тартибда хонадон ажратиш бўйича кафолат хати тақдим этилган. 

Мазкур масалани Хотин-қизлар қўмитаси ўз назоратига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг