Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси қошида янги клуб иш бошлади

Хотин-қизлар қўмитаси қошида янги клуб иш бошлади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи «Нодавлат нотижорат ташкилотлар клуби» ташкил қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Клубнинг асосий мақсади хотин-қизлар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштириш майдонини яратиш, ижобий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.

Клубнинг асосий вазифалари соҳада фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият йўналишларини белгилаб бериш ва шу асосида уларни бирлаштириш, намунали ташкилотларнинг иш услублари интгерациясини йўлга қўйиш, Хотин-қизлар ижтимоий – сиёсий фаоллигини оширишда, шунингдек уларнинг ҳаётида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни хал қилишда ННТлар улушини ошириш саналади.

Ушбу концепция орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик механизмларини такомиллашиши, узоқ йиллик тажрибага, ўзининг намунали иш услубига эга бўлган ва иш тажрибасини улаша оладиган жамоат ташкилотларнинг бошқалари билан уйғунликда иш олиб боришишига эришиш кутилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9697 та нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан 376 таси хотин-қизлар соҳасида иш олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг