Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси янги лойиҳага қўл урди

Хотин-қизлар қўмитаси янги лойиҳага қўл урди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Бугунги кунда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари (32 миллион аҳолидан) Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея давлатларида меҳнат мигрантлари сифатида рўйхатдан ўтган. Натижада болаларни институтционал муассасаларида (интернатларда) узоқ вақтга ташлаб кетиш ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Ҳозирда меҳнат миграциясининг оила ва болаларга таъсирини ўрганиб чиққан расмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Шунингдек, болалар ҳимоясига ва миграцияни салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ҳам мавжуд эмас.

Юқоридаги ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда «миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилиш» мавзусидаги халқаро лойиҳага қўл урди.

2018 йил 11 июнь куни мазкур масалалар бўйича эскпертларнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Хотин-қизлар қўмитаси, «ЮНИСЕФ» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази вакилларидан иборат эксперт гуруҳи иш бошлади.

Мазкур лойиҳа 36 ойга мўлжалланган бўлиб, мамлакатнинг 4 вилоятини қамраб олиши кутилмоқда.

Лойиҳа давомида мигрант оилаларнинг фарзандларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши асосий мақсад этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг