Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ховос шаҳарчасининг янги маркази «Мирзачўл тажрибаси» асосида қурилади

Ховос шаҳарчасининг янги маркази «Мирзачўл тажрибаси» асосида қурилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Мирзачўл тажрибаси» асосида Ховос шаҳарчасининг янги маркази бунёд этилиши режалаштирилган. М-39 автомобиль йўли бўйидаги 42 гектар ҳудудда комплекс қурилиш ишлари лойиҳалаштирилган. Унга мувофиқ, бу ерда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар жойлар, мактаблар, истироҳат боғи, хотира майдони, кинотеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қурилади. Йўл инфратузилмаси ривожлантирилиб, аҳоли ва транспортлар учун қулайликлар яратилади.

Ховосда охирги эллик йил давомида биронта кўп қаватли уй қурилмаган. Одамлар эски, тор, зах уйларда яшаб келган. Энди ҳар йили янги кўп қаватли уйлар барпо этилиб, аҳолининг ижтимоий шароитлари босқичма-босқич яхшиланиб боради. Оилавий шароити яхшиланган инсоннинг умиди, эртанги кунга ишончи ҳам эзгу бўлади.

Шунингдек, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё вилоятида 32 та тикувчилик мажмуалари ташкил этиш режалаштирилган. Бу цехлар асосан кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, жами 4 минг 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Президентимиз шу ерда ховослик нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан суҳбатлашди. 

Шавкат Мирзиёев аввалроқ, Сирдарё туманидаги «Сирдарё универсал ойна» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг