Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ягона реестрда давлат хизматлари сони 444тадан 693тага ошди

Ягона реестрда давлат хизматлари сони 444тадан 693тага ошди

Фото: «Norma.uz»

Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (2018 йил 1 июнда 3021-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».

Президентнинг2017 йил 12 декабрдаги фармонига мувофиқ 2018 йил 1 февралдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар уларнинг Давлат хизматлари ягона реестрида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. 2018 йил 1 июндан бошлаб эса мазкур реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Янгиланган ҳужжат 693 та позицияни ўз ичига олди. Рўйхат 249 бандга кўпайди – аввалги рўйхатда атиги 444 та давлат хизмати назарда тутилган.

Давлат хизматларини уларни кўрсатувчи органлар бўйича гуруҳлаш бошқа кўзга кўринган янгилик бўлди. Илгари фуқаролар мурожаат қилиши керак бўлган орган, давлат хизмати кўрсатиладиган шакл (электрон, анъанавий), унинг пулли/бепуллиги, шунингдек бериладиган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни осон топишлари учун уларни фаолият соҳалари бўйича гуруҳлашга уриниб кўрилган эди. Бу давлат органлари учун, шу жумладан реестрга ўзгартиришлар киритишда ноқулайлик туғдирган бўлса керак.

Моҳиятан олганда, олдинги таҳрирдаги Давлат хизматлари ягона реестридан белгиланган мақсадда фойдаланилмади. Гап шундаки, мазкур реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга тақиқ 1.06.2018 йилдан жорий этилган. Ушбу санадан бошлаб унинг янги таҳрири кучга кирди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтамизки, Ягона реестрга мувофиқ давлат хизматлари марказлари мустақил равишда 31 та давлат хизматини кўрсатадилар (асосан бизнесни рўйхатдан ўтказиш соҳасида), яна 17 та давлат хизмати улар орқали бошқа органлар томонидан кўрсатилади. Бироқ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Чирчиқ шаҳридаги марказлар ва яна 12 та бошқа марказда (ҳар бир минтақада биттадан) эксперимент ўтказилмоқда. Бу ерда Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган вақтинчалик тусдаги маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматларининг 70–100 та энг талабгир турлари жадал равишда жорий этилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг