Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яккабоғда ҳамқишлоғини пичоқлаган фуқаро қўлга олинди

Яккабоғда ҳамқишлоғини пичоқлаган фуқаро қўлга олинди

2019 йил 4 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи И.У. уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган ҳамқишлоғи Л.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказгани аниқланган.

Натижада Л.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.У. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг