Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги ҳамюртларимизга мурожаат қилди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги ҳамюртларимизга мурожаат қилди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойда тарқалган коронавирус муаммоси сабаб ушбу мамлакатдаги ўзбекистонлик ёшларга мурожаат қилди.

«Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитойдаги вакили Хуснулла Асадуллаев эпидемия маркази бўлган Ухан шаҳрида таълим олаётган ёшларимиз билан ҳозирги вақтга қадар доимий алоқада бўлиб турибди ва мавжуд маълумотга кўра вазият маҳаллий ҳукумат вакиллари томонидан тўлиқ назоратга олинган, қолаверса Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулхонаси ходимлари томонидан ушбу масалани ҳал қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу боис ёшларимиздан нотўғри маълумотлар билан вазиятни кескинлаштирмасликни илтимос қилган ҳолда ҳолат юзасидан саволлар бўлса, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва унинг Хитойдаги вакили билан боғланиши мумкинлигини маълум қиламиз».


Мавзу доирасида:Хитойда нима бўляпти? «Xabar.uz» учун воқеа жойидан махсус репортаж


Эслатиб ўтамиз, айни дамда ушбу вирус оқибатида 40 дан ортиқ киши вафот этди. Бироз аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳамюртларимизга мурожаат билан чиққанди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг