Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги «Ислом тафаккури» журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Янги «Ислом тафаккури» журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Фото:Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

2018 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Ислом тафаккури» журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати маълум қилди. 

Диний-маърифий, илмий-оммабоп журнал сифатида илк сони тақдим этилган ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси муассисилигида нашр этилади.

Фото:Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

«Ислом тафаккури» журнали диний-маърифий, илмий-оммабоп нашр ҳисобланиб, йил мобайнида тўрт марта ўзбек, рус, инглиз ва араб тилида, А 4 форматда, 96 бет ҳажмда, тўлиқ рангли шаклда чоп этилади. Журналининг бош муҳаррири Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори, профессор Шуҳрат Ёвқочевдир.

Журнал «Қуръоншунослик», «Луғатшунослик», «Мумтоз филология», «Фиқҳ илми», «Ҳадисшунослик» рукнлари остида уламолар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассисларнинг илмий-оммабоп мақолалари, тадқиқот натижалари ва қизиқарли маълумотларни ўқувчиларига етказишда муҳим омил бўлишига шубҳа йўқ.

Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар учун чоп этиш тавсия этилган нашрлар рўйхатига киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг