Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги университетнинг биринчи имтиҳони оғзаки бўлади

Янги университетнинг биринчи имтиҳони оғзаки бўлади

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Васийлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Васийлик кенгаши аъзолари, республика оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, устоз журналистлар, профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилар қатнашган тадбирда университет ректори Ш.Қудратхўжаев қабул жараёни, ўқув йили режалари, университет олдида турган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Йиғилишда бу йил ижодий имтиҳоннинг дастлабки босқичи оғзаки тарзда бўлиши хабар берилди. Уларга асосий баҳо соҳа мутахассислари томонидан берилади. Навбатдаги босқичда абитуриентларнинг танланган мавзу бўйича ёзма ижодий салоҳияти синовдан ўтказилади. Жорий йил университетнинг бакалавр босқичига 100, магистратура босқичига 30, сиртқи бўлимга 30 нафар талаба қабул қилиниши мўлжалланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг