Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил арафасида метрополитеннинг Сергели йўналиши очилади

Янги йил арафасида метрополитеннинг Сергели йўналиши очилади

Фото: Xabar.uz

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимда маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари завод Тошкентда яқинда ташкил этилган Янгиҳаёт туманида иш бошлаётганига эътибор қаратди. Корхонада муҳандис, лойиҳачи, металлург ва бошқа мутахассисларнинг янги авлоди шаклланаётгани, бу эса келажакда бошқа замонавий корхоналар учун мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

– Эсларингизда бўлса, биз коронавирус пандемиясидан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз, деб мақсад қўйган эдик. Бугун бу мураккаб йил якунига етаётганда айтишимиз мумкинки, барча саъй-ҳаракатларимиз ижобий натижасини беряпти. Кўряпсизлар, дунёда нима бўляптию, Ўзбекистонда нима бўляпти. Худо хоҳласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг Сергели йўналишини ҳам очамиз. Илоҳим, мана шундай яхши кунларимиз кўп бўлсин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг