Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгилик! Тошкент метросида йўловчилар кутубхонаси пайдо бўлди (фото)

Янгилик! Тошкент метросида йўловчилар кутубхонаси пайдо бўлди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 5 августдан Тошкент метросининг Пахтакор бекатидан Навоий бекатига ўтиш жойида кутубхона хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Айтилишича, ушбу ташаббусга қизиқувчи ёшлар кўп. Турли тиллардаги энг сара асарлар ўқувчилар учун тақдим қилинади. Мутолаа учун шароит яратилган. Келгусида китобхонлар учун шу жойда салқин ичимлик ва ширинлик дўкони ҳам очилиши режалаштирилаётган экан.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Бу тажриба ўзини оқласа, метронинг бошқа ўтиш бекатларида ҳам худди шундай кичик кутубхоналар хизмати йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг