Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик талаба озод қилинди

Японияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик талаба озод қилинди

Фото: «Pikabu»

Жорий йил 26 сентябрь куни таълим олиш мақсадида Японияга борган Ўзбекистон фуқароси мамлакат дўконларидан бирида 800000 иена ўғирлаганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

4 октябрь куни унинг онаси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ёшлар иттифоқи Избоскан туман кенгаши ва «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Японияга тавсияномалар йўлланди.

Ҳодисадан хабар топган Ўзбекистоннинг Япониядаги консули Эркин Тоҳиров, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасанов ва Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи талаба ҳолидан хабар олиб, воқеа тафсилотлари билан қизиқди ва муаммони атрофлича ўрганиб чиқди. Адвокат билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаросининг айбсизлигини исботловчи керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

2018 йил 17 октябрь куни ўзбекистонлик талабанинг айбини исботловчи далиллар етарли эмаслиги сабабли у жавобгарликдан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг