Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди

Яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жамшид Хатамов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Акмал Ҳайдаров ҳамда Президент Администрацияси шўъба бошлиғи Азиз Тўйчиев раҳбарлигида яширин иқтисодиётни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда ушбу йўналиш учун масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда иқтисодий соҳадаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, эришилган натижалар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгусида мазкур йўналишда ишларни самарали ташкил этиш, назорат механизмларини такомиллаштириш, амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги устидан доимий мониторинг ўрнатиш мақсадида «кундалик сўров» тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда яширин иқтисодиётни қисқартиришга масъул ташкилотлар фаолиятини KPI тизими асосида баҳолаб бориш, соҳадаги масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг