Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яшнобод туманига ҳоким тайинланди

Яшнобод туманига ҳоким тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Тиллашайхов Ходжиакбар Камалитдинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар у Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тиллашайхов Ходжиакбар Камалитдинович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йили Тошкент кимё технология институти (кундузги), 2009 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2010 йили Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2016 йилда «Ипак йўли» банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

2016-2017 йилларда Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг