Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яхши яшашни истовчилар учун: дунёдаги энг қулай қамоқхона очилди

Яхши яшашни истовчилар учун: дунёдаги энг қулай қамоқхона очилди

Қамоқхонани қуриш учун 5 йил вақт кетди.

Фото: «Life.ru»

Даниянинг Гундслев шаҳри яқинида Сторстрём номли дунёдаги энг қулай қамоқхона очилди. Маълумотларга кўра, унинг қурилишига тахминан 160 миллион доллар сарф этилди.

Қамоқхона 250 нафар маҳбус учун мўлжалланган. Ҳар бир камера катталиги 4 квадрат метр бўлиб, телевизор, музлатгич, жавон, катта ойна ва чўмилиш хонасидан иборат. Шунингдек, қамоқхонада ибодат қилиш учун ҳам алоҳида хона, спорт майдончалари, умумий хоналар, шахсий боғлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган. Қамоқхонани қуриш учун 5 йил вақт кетди.

2003 йилнинг июн ойида Британия қуролли кучлари Ироқда янги қамоқхона очишган эди. Унда битта камерада 4 нафар маҳбус бўлиши мўлжалланган эди. Аммо қамоқхонадаги шароитларни яхши ва қулай деб бўлмайди. Албатта, бу айрим фуқароларнинг яхши шароит истаб, қамоққа тушишларининг олдини олиш учун қилинган чора-тадбирдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг