Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ППХ ходими машинаси бузилиб қолган отахонга ёрдам берди

ППХ ходими машинаси бузилиб қолган отахонга ёрдам берди

Фото: Facebook / Maslahat.uz

Жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 16-даҳада ППХ ходими оқ рангли «Ласетти» автомобили носоз ҳолга келган бир отахонга ёрдам қўлини чўзди.

«Facebook» фойдаланувчиларидан бири шундай ёзади: «Ходим машина ичида бир нималарни қараётганди. Қизиқиб тўхтадим ва: «Отахон, ассалому алайкум. Тинчликми? Одатда милиция ходимлари ҳужжатларни текширар эди, бу ерда эса машинани ичини текшираяпти», деб ҳазиллашдим. Шунда отахон: «Умридан барака топсин бу бола. Машинам тўхтаб қолганди, бирпасда тузатиб берди. Қўли гул экан-ку бунинг», деб бояги ходимни мақтай бошлади.

Менинг ҳам ҳавасим келиб, милиция ходимига: «Шунақа савоб ишларингиз халқ томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланади», дедим. ППХ ходимининг исми Рўзивой экан. Унга мустаҳкам соғлиқ ва ишларига омад тилаймиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг