Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда содир бўлган йилнинг энг муҳим ҳодисалари эълон қилинди (фото)

Ўзбекистонда содир бўлган йилнинг энг муҳим ҳодисалари эълон қилинди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«MYDAY SPECIAL» Ўзбекистонда санъат, мусиқа, спорт, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда 2018 йилда содир бўлган 50 та муҳим ҳодисани эълон қилди. Рўйхат кўрсатилган соҳаларнинг 700дан ортиқ вакиллари ўртасида ўтказилган сўровнома ва йил давомида бўлиб ўтган ҳодисаларни таҳририят томонидан ёритилишига асосланиб тузилди.

Жорий йилда рўйхатни Темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг оиласи ҳайкалининг тарихий маскани, аввалги номи тикланган Халқлар дўстлиги майдонига қайтарилиши очиб берди.

Фото: «MYDAY»

Бошқа ижтимоий ҳодисалар орасида нашр юртимизда туризмнинг ривожланиши, баъзи мамлакатлар учун визанинг бекор қилиниши, валюта транзтининг ва божхона текширувининг енгиллашувини қайд этди.

Миллий санъатимиз соҳасида журнал Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалол, Бобур Исмоилов ва каштадўз Мадина Қосимбоева кўргазмаларини асосий ҳодисалар деб атади.

Спорт соҳасида асосий ҳодисалар деб параолимпиячиларимиз ва ёш олимпиячиларимизнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари бўлди. Шунингдек, футбол бўйича миллий терма жамоага Эктор Купернинг тайинланиши асосий ҳодисалардан яна бири бўлиб, журналда у билан суҳбатни ўқиш мумкин.

Фото: «MYDAY»

Кўнгилочар тадбирлар орасида журнал Шаҳрисабзда бўлиб ўткган Халқаро мақом фестивали, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва бошқа санъаткорларининг орденлар билан мукофотланиши, «Dance Music Fest» мусиқий фестивали, Лола ва Беном гуруҳининг «Бир Жамоа» клипи, «Meal&Drinks Choice Award» ресторанлар мукофоти, «Огни Ташкента» ретро-масканининг очилиши, Тошкент курантларида бар очилишини қайд этди.

«MYDAY»нинг қиш мавсумига бағишланган сонида:

• Ҳамюртимиз, Россиядаги «Балтфлот» ва «Русоценка» компаниялари соҳиби Сардор Мирзажанов билан форс шоири Саъдийнинг ўзбек тилида нашр қилинган уч томлик асари ҳақидаги суҳбат;

Фото: «MYDAY»

• Жоан Виладомат, «Amirsoy» тоғ курортини барпо этаётган «PGI Management» компанияси президенти билан суҳбат;

• Алишер Усмонов бутун йил давомида ҳамюртларини бепул концертлар билан хурсанд қилди. Барча тадбирлар ташкилоти билан шуғулланган Berin Art компанияси асосчиси Максим Берин билан суҳбат;

• «Ilgiz F» бренди асосчиси Ильгиз Фазулзяновнинг Самарқанд заргарлик тўплами фотосуратлари ва муаллиф ҳикояси;

Фото: «MYDAY»

• Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива таомларидан татиб кўрган таниқли фудблогер Марк Уинснинг ҳамкасби Ровшан Хожиев билан бўлишган таассуротлари билан танишиш мумкин.

Фото: «MYDAY»

«2018 йил нима билан ёдда қолади? Эстафеталар билан. Opéra de Paris гастроллари Балет фестивалидан эстафетани қабул қилиб олди, параолимпиячилар муваффақиятли стартни ёш олимпиячиларга узатишди. Тошкент биенналеси – Баҳодир Жалолга, у эса – Бобур Исмоиловга ўрин бўшатиб берди. Тошкентда ҳаммаси зўр. Энди навбат вилоятларга. Бошланиши аъло даражада. Шаҳрисабзда Мақом фестивали, водийларда Open Air, Чотқолда myday pop-up fest, Бухорода биеннале. Биз учинчи маротаба йилнинг энг яхши ҳодисаларини танлаяпмиз. Бу сафарги воқеаларни биз 50 рақамига сиғдиришимиз қийин бўлди»,-дейилади нашр хабарида.

Ўтган йили «MYDAY SPECIAL» журнали томонидан 2017 йилнинг энг яхши ҳодисалари сирасига: Москвадаги «Нукус хазинаси» кўргазмаси, Андреа Бочеллининг Тошкентдаги концерти, Тоғай Муроднинг «Тарлан» китобининг рус тилида чоп этилиши, чет эл валютасининг юртимизда эркин конвертацияси йўлга қўйилиши, Юлдуз Усманова ва Севара Назархоннинг яккахон концертлари киритилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг