Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди

Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди

Иллюстратив сурат.

Фото: «Xabar.uz»

2018 йилнинг 12 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, йилнинг  кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Ушбу қарорга кўра:

— оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй- жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар қуриш 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган наъмунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида амалга оширилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:

— I тоифага кирадиган туманларда – биттадан икки, уч қаватли уйларга хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

— II тоифага кирадиган туманларда – иккитадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

— I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида – олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

— II тоифага кирадиган шаҳарларда – ўнтача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

— ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидаги хонадонлар ажратилади.

Қарор билан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

— 25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

— 75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни сўндириш:

— талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар;

— талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг