Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш прокурор 770 миллиард сўмлик жамғармага раҳбар этиб тайинланди

Ёш прокурор 770 миллиард сўмлик жамғармага раҳбар этиб тайинланди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Бунёд Баҳромович Баҳромбеков янги тузилган «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Республика бош прокуратураси хабар берди.

«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июндаги фармони билан тузилган, унга бу йил учун 770 миллиард сўм маблағ ажратилган. 

Бунёд Баҳромбеков 1986 туғилган, 2009 йили Миллий университетни ҳуқуқшунос мутахассислиги билан тугатган. Шу йили Ҳамза (Яшнобод) туман прокуратурасида иш фолиятини бошлаган. 2014 йил Тошкент шаҳар прокуратурасида, 2015 йилдан эса Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаб келган.

У 2018 йилдан бошлаб Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг