Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоира Хонзодабегим Жамолова 22 ёшида вафот этди

Шоира Хонзодабегим Жамолова 22 ёшида вафот этди

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати

2021 йилнинг 16 апрель куни истеъдодли ёш шоира, халқаро тоифадаги спорт ҳаками, «Республика лидер қизлар» ҳаракати раҳбари, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 3-босқич талабаси Хонзодабегим Жамолова 22 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботиржон Эргашев ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Хонзодабегим Жамолова 1999 йил 27 мартда Бекобод туманида туғилган.

У спортдаги қисқа фаолияти давомида бир қатор ютуқларга эришган. Каратэ бўйича II дан қора белбоғ соҳибаси, жит кун до бўйича халқаро турнирлар ғолиби. Халқаро тоифадаги ҳакам ҳамда халқаро спорт лойиҳалари таржимони бўлган.

Хонзодабегим Жамолова спортдан ташқари ижод билан ҳам фаол шуғулланган. Унинг «Бахт тонги» номли шеърий тўплами бундан бир ой аввал Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси кўмагида чоп этилган.

Хонзодабегим Жамолова Ўзбекистон хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Лидер қизлар» фестивалини ташкил қилган. Унинг ташаббуси билан 2019 йилда Ўзбекистонда илк бор Халқаро спорт саммити (International sport summit Tashkent-2019) ўтказилган.

Рус, инглиз, араб, турк, корейс тилларида сўзлаша олган.

Xabar.uz марҳуманинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг