Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш тадбиркор Юнусободда янги боғ ташкил этиш ғояси билан чиқди

Ёш тадбиркор Юнусободда янги боғ ташкил этиш ғояси билан чиқди

Фото: «Toshkent.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тадбиркор ва хорижий инвесторлар учун ташкил этилаётган «Очиқ эшиклар куни»да бир қатор янги замонавий лойиҳалар тақдим этилгани ҳақида хабар бергандик.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, иштирокчилар қаторида ёш тадбиркорларимиз ҳам бор. Жумладан, Сардор Раҳмонов пойтахтнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшишишга тайёрлигини билдирган.

У пойтахтимизнинг Юнусобод тумани 4-мавзе Қулоқтепа кўчаси 3-уйнинг олдида «BILLUR BOLALAR BOG‘I»ни ташкил этиш бўйича янги лойиҳаси билан иштирок этди ва бу лойиҳадан умиди катта эканлигини билдирди. У ушбу маскан болажонларга ва пойтахтимиз меҳмонлари учун ажойиб сайилгоҳ бўлишига ишонади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг