Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар билан очиқ ва ошкора мулоқот бўлиб ўтди

Ёшлар билан очиқ ва ошкора мулоқот бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Б.Олматов, Хоразм вилояти хоким Ф.Эрманов ва Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машариповлар иштирокида Ҳазорасп, Боғот, Тупроққалъа тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув иштирокчилари «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, тадбир иштирокчиларини расмиятчиликдан ҳоли бўлиб, очиқ ва ошкора мулоқот қилишга чақирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Б.Олматов томонидан бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасида ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида, жумладан, ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти, улардаги ўқув жараёнлари, «Бир миллион дастурчи» лойиҳа ва бошқа шу йўналишдаги лойиҳалар ҳамда ахборот технологиялари йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятлари тўғрисида ёшларга маълумот бериб ўтди.

Ўтказилган учрашувда белгиланган туманлардан 100 нафарга яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилиб жавоблар олишди. Ёшлар томонидан кўтарилган таклифларни тегишли ташкилотлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг