Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи юристи янги лавозимга тайинланди

Ёшлар иттифоқи юристи янги лавозимга тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган эди.

Бугун, 1 мартдан Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши ўз фаолиятини расман бошлади. Кенгашнинг асосий мақсади — мамлакатимизнинг турли ҳудудларида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ҳамда масъулиятини мунтазам ошириб бориш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Кенгаш ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Ёшлар манфаатларини суд ва суддан ташқарида ҳимоя қилиш, Ҳуқуқбузарлик содир этган ёшлар билан ишлаш, Ташкилий, кадрлар ва ахборот-таҳлил бўлимлари, Юридик клиника ҳамда Матбуот хизматидан иборат таркибда шакллантирилган.

Мазкур кенгашга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи юридик ишлар бўлими мудири Баҳром Илҳомжонов раҳбар этиб тайинланди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг