Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар қалбига кириб бориш шунчаки гап эмас (видео)

Ёшлар қалбига кириб бориш шунчаки гап эмас (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети бошланғич ташкилоти қошида очилган «ОратУз УНИОН» жамоаси май ойининг илк санасида Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Юнусобод хорижий тиллар академик лицейига ташриф буюрди. Лицей ўқувчилари иштирокида «Таълимда инновация тамойиллари» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинар тренинг АҚШ, Корея ва Германия давлатлари тажрибаларини ўрганилган ҳолда ташкил этилди. Таълимда ахборот коммуникация технологиялари ва инновациянинг муҳим омил эканлиги янгича педагогик ва психологик усуллар билан профессионал жамоа томонидан ўқувчиларга тушунтирилди ва амалиётда қўллаш усуллари ўргатилди.

Ҳар соҳада ўз ўрнини топган инновация фақат янги технологияларни англатмайди. Инновация таълим янгиликлари жараёнларида, хизматлар, дастурларда ва ҳамкорликда яққол гавдаланади. Семинар тренингда инновация ҳақида батафсил маълумотлар берилгандан сўнг, қатнашчиларга бир неча йўналишдаги янгиланишларнинг барчаси айнан инновацияга етаклаши, инфографик кўринишда тақдим этилди. Таълимда инновация тамойилларини ҳосил қилиш учун таълимда тенглик ва тизимни такомиллаштириш, ҳақиқий муаммони содда ва равшан тарзда ҳал этиш, қолаверса мавжуд муаммони ечишга ҳаракат қиладиган ўлчовни топиш жуда зарур. Айнан шу тамойиллар юзасидан семинар тренингда ёшларнинг таълим олиш жараёни фаолияти таҳлил қилинди.

Фаол қатнашчилар махсус фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ўқувчилар кўзидаги ишонч ва олов семинар тренинг ташкил этишдаги ва ўтказишдаги чарчоқларни чиқариб юборди.

ТАТУ 4-босқич талабаси,  Умиджон Ортиқов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг