Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёз ёмғирлари ортда қолдими? 16 июнда кутилаётган об-ҳаво

Ёз ёмғирлари ортда қолдими? 16 июнда кутилаётган об-ҳаво

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида 16 июнь куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг