Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимига жароҳат етказган автомобиль ўғриси 11 йилга қамалди

ЙПХ ходимига жароҳат етказган автомобиль ўғриси 11 йилга қамалди

Фото: «Tengrinews»

«Matiz» автомобили олиб қочилгани ҳақидаги хабар Тошкент шаҳрида бир зумда барча ЙПХ постларига келиб тушди», — деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-мультимедиа маркази.

Барча назоратчилар қатори ЙПХ бригадасининг 3-дивизиони мобил гуруҳи инспектори — сафдор Дилшод Жўраев «Назарбек» постидан ўтаётган машиналарни синчиклаб текширар экан, қидирувдаги машинани дарров пайқади ва унга тўхташ буйруғини берди.

Бироқ ЙПХ ходимига бўйсунмаган жиноятчи тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттирди. Шунда инспектор автомобиль капот устига ўзини отади, бироқ содир этган жиноятининг жазосидан қўрққан қонунбузар машина рулини турли томонга буриб, ходимдан қутилмоқчи бўлади. Машинанинг қисқа бурилишлари оқибатида йиқилиб тушган ходим эса тан жароҳатини олди. Жиноятчи бошқа хизматдошлар томонидан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан, Учтепа туман прокуратураси томонидан муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.Шукурга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг