Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимлари махсус қурилма ёрдамида жарималарни тўламай юрган ҳайдовчиларни аниқламоқда

ЙПХ ходимлари махсус қурилма ёрдамида жарималарни тўламай юрган ҳайдовчиларни аниқламоқда

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тезликни ошириб ҳаракатланишни камайтириш мақсадида онлайн ишловчи «Автокон русумли тезлик ўлчаш мосламаси қўлланилмоқда. Ушбу видеофиксация қурилмасида автомашина эгасига почта орқали қоидабузарлик ҳақидаги қарор юборилади.

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ходими Элбек Қобиловнинг айтишича, Ўтган йил давомида Фарғона вилоятида 47 минг 888та ана шу турдаги қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, 21 минг 399 нафар ҳайдовчи содир этган қоидабузарлиги учун белгиланган жарималарни тўлаган. Ундирилган жарималар эса 7 миллиард 723 милион сўмдан кўпроқни ташкил этмоқда.  

Йил бошидан буён ушбу кўрсаткичлар 13 мингтадан ортиқроқни ташкил этди. Аммо ҳамма қоидабузар ҳайдовчилар ҳам жарималарни ўз вақтида, яъни 60 кун ичида тўлаётгани йўқ. Бу ҳолатни бартараф этиш учун эса яна бир «Автокон» русумли фотовидеофиксация ускунаси қўлланилмоқда. Ушбу қурилма ёрдамида ўз вақтида жарималарни тўламай юрган ҳайдовчилар аниқланиб, уларнинг автомашинаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан («Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби») ЙПХ инспекторлари ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан вақтинчалик жарима майдонига қўйилмоқда.

Шарифа Мадраҳимова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг