Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ЮНЕСКО» ваколатхонаси Блогерлар чемпионати учун янги номинация киритди

«ЮНЕСКО» ваколатхонаси Блогерлар чемпионати учун янги номинация киритди

Фото: «Xabar.uz»

Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Блогерлар чемпионатига махсус номинация киритди.


Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?


ЮНЕСКО ваколатхонаси блогерларни «Медиа информацион саводхонлиги ва фуқаролик журналистикасига қўшган ҳиссаси учун» алоҳида тақдирлайди.

Бунда кўтарилган мавзу муҳим ва долзарб бўлиши, тил меъёрлари, этика қоидаларига қатъий амал қилиш, мультимедия файлларининг сифати ҳамда миқдори ҳамда ахборотнинг нақадар аниқлигига алоҳида эътибор қаратилади.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг