Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод — янада обод!

Юнусобод — янада обод!

Шу йилнинг июнь-июль ойларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 11 та туманда жойлашган 88 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Айнан мана шундай хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида барча вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори дастуриламал бўлмоқда.

«Обод маҳалла» дастури ижроси бўйича Адлия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, «Халқ қабулхоналари», ички ишлар органлари ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ вакиллари Юнусобод туманининг 63 та маҳалласида жойлашган 81 377 та хонадонда бўлиб, тумандаги мавжуд ҳолат ҳамда муаммолар ўрганиб чиқилмоқда.

Бугунги кунга қадар уйма-уй юриш жараёнида, биринчи навбатда, 10 000 дан ортиқ хонадонларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволи ўрганилди. Арзон уй-жойларга муҳтожларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Ногиронлиги бўлган ҳамда оғир касалликка чалинган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга соғлиқни сақлаш органлари томонидан ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Ишсиз бўлган оилаларни аниқлаш ҳамда хонадонлардаги бошқа муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга 2 300 дан ортиқ фуқароларнинг ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 150 дан ортиқ ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар, кўчалар, бўш турган бинолар ва бошқа жойлардаги мавжуд ҳолатлар ўрганилди. Жумладан, объектларнинг том қисми ва ер тўлалари ҳолати, иссиқлик энергияси, сув, газ ва электр билан таъминланганлиги, санитария-эпидемиология, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ариқларнинг тозаланганлиги ҳолати, ички йўллар, йўлакчалар аҳволи, кўча ёритиш чироқларининг яроқлилиги, спорт-соғломлаштириш объектлари, болалар майдончалари, маданий-маърифий объектлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд бўлган бошқа муаммоли масалалар ҳам ўрганилиб, аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Ишчи гуруҳи, туман ташкилотларининг ходимлари ва маҳаллаларнинг фаолларидан иборат икки мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирокида тумандаги 16 та («Собиробод», «Нурмакон», Шоштепа», Юртобод», «Туркистон», «Посира» ва бошқалар) маҳалла фуқаролар йиғинида ободончилик ишлари олиб борилди. Мазкур хайрли ишга элликдан ортиқ оғир техника воситалари жалб қилинди.
Юнусобод туманидаги барча маҳаллаларни обод қилиш ва ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини бартараф этиш юзасидан Ишчи гуруҳлари ва туман ташкилотлари томонидан амалий ишлар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг