Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда сувнинг эгаси ким? (видео)

Юнусободда сувнинг эгаси ким? (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентлик Бахтиёр Ханазаров Юнусобод туманидан ер олиб яхши ниятлар билан уй қурди. Йилларни йилларга улади, қурилиш ишлари пулни «кўрдим демаслиги» аён. Қисқаси, айни пайтда Бўзсув 3-берк кўча, 2-уй қурилиши тугалланиши арафасида. Бироқ уйга ҳали кўчиб кирилмай катта муаммо пайдо бўлди.

Мана бир ойдирки, ҳали қурилиши тугамаган уйнинг ертўла пойдеворининг бир неча жойидан сув сизиб чиқмоқда! «... Авваллари ҳеч қачон сув кирмаган эди, ер ости сувлари 7-8 метр пастда, қолаверса, ёғингарчилик мавсуми эмас, лекин ертўламизнинг 5-6 жойидан сув оқиб чиқмоқда. Вақтинча ёғочдан пона қоқиб қўйдим, бу кетишда мени хонадоним пойдевори чўкиши мумкинлигидан хавотирдаман», дейилади шикоятчининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёзилган аризасида.

«Сув — ҳаёт манбаи», деймиз. Одамларни уни исроф қилмасликка чақирамиз. Лекин, аризада кўрсатилишича,  оқиб чиқаётган сувнинг босими  кучлилигидан бир неча дақиқаларда бир челак  сувга  тўлади.  Бу аҳволда пойдевор оз фурсат ичида емирилишидан  ташвишга тушган хонадон эгаси мутахассисларга мурожаат қилади. Юнусобод тумани оқава сув тармоғига қилган мурожаати билан танишган икки ходим «Бу сув тоза ичимлик суви,  бизнинг ишимиз эмас», деб сувдан таҳлил намуналарини олади ва «Оқава сув тармоғи ходимларига эътирозим йўқ», деган тилхатни ёздириб ортга қайтишади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинади. Мурожаатга Юнусобод тумани ҳокими биринчи ўринбосари Ф.Одилов имзоси билан шундай жавоб  келди, яъниким, мурожаат Оқава сув тармоғи ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган, шикоятчи уларга эътирози йўқлиги бўйича ёзма муносабат билдирилган...

Бахтиёр Хоназаров яна шикоят ёзади.  Шундан сўнг «Сувсоз» ДУК Юнусобод тумани бўлими ходимлари келиб, у ер-бу ерни озгина ковлашган  бўлади, сўнг қўшнининг деворини сабаб қилиб, ишни охиригача етказмасдан кетишади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уларни ишларидан қониқмаган фуқаро билан ҳатто далолатнома тузилади. Кейин яна «Сувсоз» ДУКнинг Юнусобод тумани бўлими ходимлари пайдо бўлади.  Аппаратлари билан текиширишади ва... яна қорасини кўрсатишмайди. Сув эса жиловлангани йўқ, ҳамон оқиб ётибди. Тоза ичимлик суви-я...

Бу уйга қўшни ҳовли эгаси агар сув уларга қарашли қудуқдан чиқаётган бўлса, ўзига тегишли ҳудудни ковлашларига қарши эмас.

Ҳамма бало шундаки, муаммони ечишга масъул ташкилот бор, бироқ ишни охиригача етказадиган мард ходимнинг ўзи йўқ. Келиб-кетишлар билан масалага нуқта қўйилмаяпти-да.

Бир ой вақт давомида тинимсиз ертўлага катта босим билан кириб оқаётган сувнинг наҳотки эгаси йўқ? Қолаверса, ҳозир ҳатто совуқ сувга ўлчагич қўйилганини ҳисобга олсак, кимнингдир пуллари шунчаки сувга айланиб оқиб кетмаяптими?

Бир ойдан бери оқаётган сув бу кетишди саноқли сонияларда бир инсоннинг неча йиллик йиллик меҳнати, заҳмати ва маблағини кўкка совурмайдими?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг