Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига кириш имтиҳонлари санаси маълум

Юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига кириш имтиҳонлари санаси маълум

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг 3-7 декабрь кунлари Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу курслар Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида ташкил этилади.

Мазкур курсларга 100 нафар (75 ўзбек, 25 рус)  тингловчи қабул қилиниб, тўлов-контракт миқдори 7 500 000 сўмни ташкил этади.

2018 йилнинг 2-31 октябрь кунлари 347 нафар (307 нафар ўзбек гуруҳига, 40 нафар рус гуруҳига) олий маълумотга эга бўлган шахслардан ҳужжатлар 47 та соҳа мутахассислиги бўйича centertsul.uz ва qabul.tsul.uz сайтлари орқали  электрон шаклда қабул қилинган.

Қуйидаги мезонлар асосида талабгорлардан курсларга кириш имтиҳонлари суҳбат орқали ўтказилади:

1) юридик касбни танлашнинг асослантирилиши;

2) ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимга эгалиги;

3) таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлаш.

Кириш имтиҳонлари 2 сменада (09:00-13:00 ва 14:00-18:00) ташкил қилинган бўлиб, у жаҳон интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилинмоқда. Бу эса унинг адолатли ва шаффоф тарзда ўтилишини таъминламоқда.

3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтган кириш имтиҳонларида 140 нафардан зиёд талабгорлар суҳбатларда қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, кириш имтиҳонларидан юқори балл тўплаб, тавсия этилган талабгорларга ўқув жараёнлари 2019 йил январь ойидан бошланиб, 6 ой давом этади. Курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг