Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юридик шахс бўлмаган чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилади

Юридик шахс бўлмаган чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилади

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси масъул офицерлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси ўринбосари Мажид Умаров ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуман давомида жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар «Ватанпарварлик ойлиги» этиб белгилангани, бу вақт ичида амалга ошириладиган ишлар дастури муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг 12 декабрдаги «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг айрим муассасалари Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилгани ва эндиликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Қарорда белгиланганидек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этиладиган бўлди.

Шунингдек, анжуман давомида Мудофаа вазирлиги «Ватанпарвар» бирлашган таҳририятининг газетасида мустақиллик йилларида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамонлар ҳақида чоп этилган қисса ҳамда мақолалардан иборат «Ватан омон бўлсин!» номли китобниинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг