Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимиз тоза бўлиши учун нималардан воз кечган маъқул?

Юртимиз тоза бўлиши учун нималардан воз кечган маъқул?

Бугунги кунда кўча-кўй, ариқлар, ён-атроф ва умуман табиатни ифлослантираётган пластик маҳсулотлар жуда кўп. Қуйида яширин пластик мавжуд 5 та нарсани келтириб ўтамиз.

Чиқиндини камайтириш учун булардан воз кечиш керак:

• Чой пакетчалари. Бир қарашда улар қоғоздан ясалгандек кўринсада, уларнинг ичига полипропилен қўшилади ва пакетчалар қайта ишланмайди.

• Нам сочиқчалар синтетик целлюлоза ва пластик толалардан ясалади. Улар ҳам қайта ишланмайди.

• Денгиз тузи. Greenpeace тадқиқотларига кўра 90 фоизгача ткширилган денгиз тузининг таркибида микропластик мавжуд

• Сақич. Сақичнинг таркибида нефтдан тайёрланган пластик бор.

• Тетрапак қадоғи. Шарбат, сут, кефир қадоқлари таркибида картон, алюминий ва полиэтилен бўлади. Уни қайта ишлаб бўлмайди.

Балки булардан воз кечсак, оз бўлсада мамлакатимиз тоза бўлар?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг