Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Заиф эшитувчи болаларга спорт майдончаси қуриб берилди

Заиф эшитувчи болаларга спорт майдончаси қуриб берилди

«O‘zLiDeP» матбуот хизмати

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «O‘zLiDeP» Олмазор туман кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи аъзолари Ўзбекистон карлар жамиятининг Тошкентдаги 1-сонли ўқув ишлаб чиқариш корхонасига қарашли ётоқхонасида байрам тадбири ташкил этди.

Дастлаб, заиф эшитувчи фуқароларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, эшитиш ва гапиришида нуқсони бор 80 нафарга яқин болажонлар тор доирадаги шифокор ва сурдотаржимонлар иштирокида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикларда аниқланган касалликлар бўйича даволаниш учун тиббий йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида жамиятга қарашли ётоқхона ҳовлисида бунёд этилган спорт майдончаси ҳам фойдаланишга топширилди. Бу эса болажонлар учун байрамга муносиб совға бўлди.

Байрам тадбири давомида заиф эшитувчи болажонар иштирокидаги спорт мусобақалари, куй ва қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади. Расм чизиш мусобақасида эса заиф эшитувчи болажаонлар ўз маҳоратларини намоён этишди.

Тадбир сўнггида 1-сонли ўқув ишлаб чиқариш корхонасида истиқомат қилувчи болажонларга байрам дастурхони ёзилиб, ҳомийларнинг эсдалик совғалари, дори-дармон ва спорт анжомлари улашилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг