Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотадаги янги ҳибсхона нега саккиз қиррали шаклда қурилди?

Зангиотадаги янги ҳибсхона нега саккиз қиррали шаклда қурилди?

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — Ички ишлар вазирининг Матбуот котиби Қутбиддин Бурҳонов ЎзА мухбирига янги ҳибсхона ҳақида маълумот берди.

— Президент қарори асосида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган тергов ҳибсхонаси қурилди, — дейди Қутбиддин Бурҳонов. — Ҳозирги кунда «Тоштурма»да сақланаётган маҳкум ва маҳбусларнинг барчаси янги бинога кўчирилди. Халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси 1891 йилда Чор Россияси амалдорлари буйруғига биноан тошдан барпо этилган. Ўзаро ер ости ва ер усти йўллари билан бир-бирига боғланган тўрт корпус мавжуд бўлса-да, бинонинг умумий аҳволи бугунги кун талабларига, халқаро стандартларга жавоб бермасди.

Қ.Бурҳоновнинг хабар беришича, халқаро ва замон талабларига жавоб берувчи, қурилиши ва жиҳозланиши жиҳатидан МДҲ давлатлари ичида ягона ҳисобланган ушбу ҳибсхона саккиз қиррали юлдуз шаклида қурилгани камераларга ҳар томонлама ёруғлик тушишини таъминлайди. Шунингдек, маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари, адвокатлари билан учрашув хоналари мавжуд.

— Мазкур амалиёт Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи олий қадрият сифатида эътироф этилгани, жазо муддатини ўтаётган шахсга нисбатан унинг ижтимоий келиб чиқиши, қайси давлат фуқароси экани, мавқеи, ирқи, динидан қатъи назар, авваламбор, инсон сифатида муносабатда бўлинаётганидан дарак беради, — дейди Қутбиддин Бурҳонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг