Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарафшонда замонавий ИИБ биноси фаолият бошлади

Зарафшонда замонавий ИИБ биноси фаолият бошлади

Зарафшон шаҳар ишки ишлар бошқармаси ходимлари эндиликда барча имкониятларни ўзида жамлаган замонавий хизмат биносида иш фаолиятини давом эттиришади.

Қарийб 9 млрд 300 млн сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур бинонинг очилиш тадбири тантанали байрам тусини олди. Маросимда Зарафшон шаҳар ҳокими, Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда «Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш» тўғрисида қарори қабул қилинган эди. Тергов жараёнини стенография қилиш, видео-кузатув шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари орқали олиб бориш учун махсус жиҳозланган хоналар ташкил этилди. Муҳими бу жараёнда вояга етмаганлар ва болаларни сўроқ қилиш учун ажратилган махсус хоналарга уларнинг ёшига мос, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда инвертарлар ўрнатилган.

Тергов ҳаракатларини ўтказишда холислик, шаффофлик ҳамда тезкорликни таъминлаш мақсадида инноватсион техника воситалари билан жиҳозланган махсус тергов хоналари ташкил этилди. Бу каби ишларнинг қулайлиги шундаки, узоқ ҳудуларда яшовчи тергов протсеси иштирокчиламрининг оворагарчилиги олди олинади. Айрим тергов ҳаракатлари видео-конфиоренс алоқа тизимида ўтказилиб, далиллар автоматик тарзда қайд этилиб борилади.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг