Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга кўмаклашиш маркази иш бошлади

Зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга кўмаклашиш маркази иш бошлади

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

2019 йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Аёллар ижтимоий мослашув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмади.

Мазкур Марказ фаолияти зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга кўмак кўрсатишга йўналтирилган.

Марказда руҳшунос, юрист, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади. Зарур ҳолларда аёлларга касб-ҳунар ўргатилиб, уларнинг ижтимоий мослашишлари учун имконият яратилади.

Шу куннинг ўзида Зангиота туманида уй-жойга муҳтож, яшаш шароити оғир бўлган аёлларга янги уйларнинг калитлари топширилди.

Айтиш жоизки, шу куни 16 та шаҳар ва туманлардаги 100 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жойлар ажратилиб, уйларнинг калитларини ўз эгаларига топширилиш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг