Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўрланган ва зўрланган болалар, Рамазон тақвимида ўзгариш, Солиқ қўмитасида янги раис, ножоиз кадрли клиплар ва бошқа хабарлар

Хўрланган ва зўрланган болалар, Рамазон тақвимида ўзгариш, Солиқ қўмитасида янги раис, ножоиз кадрли клиплар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ботир Парпиев: «Мен оддий аскарман. Қаерга лозим топишса, ишлашга тайёрман»

«Мен оддий аскарман. Раҳбарият қаерга лозим топса, сидқидилдан ишлашга тайёрман. Хонадонларга кириб одамларнинг дарду қайғуси билан ишлаш, халққа хизмат қилиш катта мукофот. Билдирилган ушбу ишонч менга катта масъулият юклайди.»

Жамият

Марғилондаги меҳрибонлик уйи: хўрланган болалар, хўрланган қизлар...

Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйи билан боғлиқ шов-шувлар кўпларнинг қулоғига чалинган бўлса керак. Тўғри, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Фарғонадаги игнанинг тешигидек гап Тошкентга етгунча туядек салобат касб этиши мумкин. Бироқ муассаса раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани урчиган гап-сўзлар шунчаки миш-миш эмаслигини тасдиқламоқда.

Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди (янги тақвим)

Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Бўлиб ўтган брифингда юртимизда Рамазон ойининг бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Закот, вақф маблағлари кимларга берилади? Энди бу бўйича алоҳида банк шуғулланиши мумкин

Масжидларда оғиз очиш вақтидаги егуликлар, хурмога ўхшаш нарсаларнинг ҳам меъёрда тарқатилиши ва ифторликни қорни очларга, ёлланиб ишлаётганларга (мардикор) ва талабаларга бериш тавсия этилди.

Таровиҳ ибодати вақтини ҳар бир масжид ўзи белгилайди

Қаерда, нечта масжидда таровиҳ ўқилиши тўғрисида Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси масжидлар бўлимидан маълумот олиш мумкинлиги маълум қилинди.

Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетди

Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олиниб, янги вазифага тайинланган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

«Ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди. Шавкат Мирзиёев қаҳрамонимга айланди» (видео)

«Дунё мўъжизалар ва қаҳрамонларни яхши кўради. Бу ҳақда Бернард Шоу айтган эди, менинг ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди ва Президент Шавкат Мирзиёев менинг қаҳрамонимга айланди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди

Қатор хориж мамлакатларида йўлларда форма кийган аёл ЙПХ ходимларини кўплаб учратиш мумкин. Улар ўз хизмат вазифаларини эркаклардан кам бўлмаган даражада ўташмоқда.

Давлат солиқ қўмитасига раис тайинланди

Бугун, 11 май куни Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетиб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Маданият

Райҳон қўшиқ матни, Ҳулкар Абдуллаева ножоиз кадрлар, «Уммон» ётоқхона саҳнаси учун...

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 8 май куни бўлиб ўтди. Кенгашда 10 та хонанда томонидан 12 та қўшиқ ва уларга ишланган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Канн кинофестивали: ўзбекистонлик киночилар нималар билан банд? (фото)

Делегация аъзолари таниқли кинопродюсер, дистрибьютерлар билан музокаралар олиб бориб, уларни Ўзбекистонда кино учун яратилган шароитлар, имкониятлар билан яқиндан таништириб боришяпти.

Аҳмаджон Мелибоев «Жаҳон адабиёти»га, Қулман Очилов «Ҳуррият»га бош муҳаррир бўлди

Унинг ўрнига таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев тайинланган.

Таълим

Зангиоталик 9 ёшли болакай мактабга қабул қилинди

Халқ таълими вазирлигидан бизга маълум қилишларича, ушбу муаммо Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилган ва бугуннинг ўзида ижобий ҳал этилган.

Ўзбекистон Қаҳрамони вафот этди

Фидойи педагог раҳбарлик қилган мактаб бир неча бор «Йилнинг энг яхши мактаби» сифатида эътироф этилган бўлиб, унинг педагогик тажрибаси мамлакат миқёсида кенг ўрганилиб, оммалаштирилган.

Спорт

ЖЧ-2018 ўйинларини стадионда кўриш учун мухлис паспорти олиш керак

Мухлис парпортида унинг исми ёзилган бўлиб, бепул, ҳар бир томошабин учун бир маротаба расмийлаштирилади ва ламинация қилинган бланк кўринишида бўлади.

Муҳаммад Салоҳ яна бир бор мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Ушбу мавсумда 25 ёшли ҳужумчи клуб таркибида барча мусобақаларда 50 ўйинда майдонга тушиб, 43та гол урди, бир неча бор премьер-лигада ой футболчиси деб топилди.

Тоҳир Кападзе нафақага чиқди

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Битта кубок учун 32 жамоа: «немис машинаси» йўлга тушди

Жаҳон чемпионати иштирокчиси Германия терма жамоаси ҳақида.

Иқтисодиёт

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 142 миллион долларга камайди

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Технология

Жанубий Кореяда пиёдаларнинг смартфонлари блокланади

Жанубий Корея мобиль назоратчиси ҳаракат вақтида телефонларни блокловчи дастурни ишлаб чиқарди.

Элон Маск Лос-Анжелесдаги туннелини намойиш этди (видео)

«Tesla», «SpaceX» ва «Boring Company» асосчиси Элон Маск ўзининг «Instagram»даги саҳифасига Лос-Анжелес халқаро аэропорти билан «SpaceX» штаб-квартирасини бирлаштириб турувчи туннель бўйлаб ҳаракатлангани тасвирланган видеони жойлаштирди.

Дунё

Эрдўғон ва Путин: «АҚШ хато қилди»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тавсия қиламиз

Янгибозор ёшлари ҳеч кимга керак эмасми?

Маҳаллада бор йўғи 20 та фермер хўжалиги, бармоқ билан санарли савдо объектлари, шунингдек, 11 нафар пиллачилик бўйича касаначилар бор холос.

Ўттиз пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда, 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берган қория (видео)

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу талаба қиз билан суҳбат ўтказди. Фотима Абдуллаева аёллар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг шаҳар босқичида иккинчи ўринни ҳам эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг