Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрганлар учун тиббий марказ тузилди

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрганлар учун тиббий марказ тузилди

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тузилди. Босқичма-босқич вилоят, туман (шаҳар)ларда марказ фаолиятини ташкил этилади.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шу мақсадда фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш, шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун қисқа рақамли «ишонч телефони» жорий этилади.

Адлия вазирлигига «Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Қонун билан, шу жумладан, маиший зўрлик оқибатида жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш, ўқиш, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институти жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг