Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаев илк «Фахрий ёрлиғи»ни ҳоким ўринбосарига берди

Зойир Мирзаев илк «Фахрий ёрлиғи»ни ҳоким ўринбосарига берди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16 январида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Фахрий ёрлиғи тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ушбу таъсис этилган эътирофнинг илк соҳибаси яқинда Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдураҳмонова Ферузабону бўлди.

Маълумот ўрнида, фахрий ёрлиқ билан халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда самарали меҳнат қилаётган фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий бўлинмалар, журналист ва блогерлар тақдирланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг