Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марадона касалхонада — у ЖЧ-2018ни шарҳлашга келадими?

Марадона касалхонада — у ЖЧ-2018ни шарҳлашга келадими?

Фото: «Bagnet.org»

Айни пайтда Брестнинг «Динамо» клуби бошқаруви раиси лавозимини банд этиб турган аргентиналик футболчи Диего Марадона Колумбиянинг Кали шаҳридаги касалхонага тиззасини кўрикдан ўтказиш учун келган. Бу ҳақда «Bagnet.org» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 57 ёшли аргентиналикка тўрт ойдан бери тиззасидаги оғриқ азоб бериб келган.

«Марадонанинг тиззаси умумий кўрикдан ўтказилади. Жарроҳлик амалиёти ёки даволаниш ҳақидаги хулосага ташхисдан сўнг келамиз», — деган таниқли шифокор Ҳерман Очоа. 

Маълумотларга кўра, футбол афсонаси олти-саккиз кун шифохонада бўлади. Эслатиб ўтамиз, Марадона ЖЧ-2018 ўйинларини шарҳлаб бориши режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг