Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аргентина билан ўйин олдидан Нигерия сардорининг отаси ўғирланган экан

Аргентина билан ўйин олдидан Нигерия сардорининг отаси ўғирланган экан

Фото: «Goal.com»

Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг отаси Аргентинага қарши ЖЧ-2018 учрашувидан олдин ўғирлаб кетилган, деб хабар берди «Sports.ru».

26 июнь куни, ЖЧ гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувидан бир неча соат олдин жамоа сардори отаси ўғирлаб кетилганини билди. Оила аъзоларидан бири Оби Микелга қўнғироқ қилиб, ўғрилар билан боғланиши кераклигини айтган. Жиноятчилар Оби Микелга кимгадир бу ҳақида айтса, отасини ўлдириш билан таҳдид қилишган ва пул талаб қилишган.

Футболчининг отаси Па Микел Оби мотам маросимига кетаётганида, Нигерия жануби-шарқида ўғирлаб кетилган. Полиция уни бир ҳафтадан сўнг озод қилишга муваффақ бўлди, аммо у қаттиқ қийноққа солингани туфайли айни дамда касалхонада даволанмоқда.

Оби Микелнинг отаси 2011 йилда ҳам ўғирланган эди.

«Отам жиноятчилар қўлида вақтида футбол ўйнайдим. Жароҳатим ҳам (қўлдаги шикастланиш) унутдим. 180 миллион нигерияликка панд бермаслигим кераклигини тушундим. Ҳаммасини унутиб, ўз ватаним шарафини ҳимоя қилдим. Бахтимга отам қутқарилди. Полиция ва ҳукуматга раҳмат айтаман. Афсуски, отам айни дамда касалхонада, қийноқлар асоратидан даволанмоқда» — деган Оби Микел.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг