Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барабанингни чал, Маноло!

Барабанингни чал, Маноло!

Фото: «en.as.com»

Истисно тариқасида машҳур испан футбол мухлисига жаҳон чемпионати ўйинига ўз барабани билан киришга рухсат беришди, деб ёзмоқда «Взгляд» онлайн газетаси.

Барабанчи Маноло (Мануэл Касерес Артусеро) Испания-Россия ўйинига ўз барабани билан кириши мумкинлигига ФИФА ваъда берган. Мануэл Касерес Артесеро 69 ёшда бўлиб, терма жамоасининг ўйинларини деярли қолдирмасдан стадионда кузатиб, фаол мухлислик қилиб боради. Аммо Испанияда чиқадиган «Marca» нашрининг ёзишича, ЖЧ-2018 ўйинларида хавфсизлик нуқтаи назаридан унга стадионга барабан олиб киришга рухсат беришмаганди.

Маноло эса ёрдам сўраб Россия президенти Владимир Путин ҳамда испан ҳукуматига электрон хат йўллаган. Воқеа ижобий ўзанга бурилиб, Манолони якшанба, 1 июль куни бўлиб ўтадиган Испания-Россия ўртасида кечадиган 1/8 финал ўйинида кўриб қолсак ажабмас.

ОАВ хабарларига кўра, бу ўйинга Испания қироли Филипп VI ҳам келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг