Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Бельгия — Англия. 3-ўрин учун жанг бўладими?

ЖЧ-2018. Бельгия — Англия. 3-ўрин учун жанг бўладими?

Фото: «fifa.com»

Бугун, 14 июль куни Россия майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Бельгия ҳамда Англия терма жамоалари 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

Ушбу жамоалар чемпионатни бир гуруҳда бошлаганидан хабарингиз бўлса керак. Ўшанда уларнинг ўзаро баҳси 3-турга тўғри келган, икки жамоа ҳам дастлабки икки турда ғалаба қозонгани боис, муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқиб бўлганди. Бундан ташқари, уларнинг ўзаро ўйинида ғалаба қозонишдан кўра, мағлубиятга учраш яхшироқ эди. Чунки мағлуб бўлиб гуруҳда 2-ўринни олган терма плей-офф босқичида енгилроқ сетка тушарди. Хуллас ўйиндаги интрига «ноль»га тенг эди. Шунга яраша Бельгия ва Англия терма жамоалари мураббийлари баҳсга 2-таркиб футболчиларини туширганди. Ўйин ҳам салкам ўртоқлик мақомида ўтганди. Ўшанда жамоаларнинг ўйинга бундай муносабати кўплаб мухлисларда норозилик уйғотмай қолмаганди.

Бу жамоаларда яна ўзаро дуч келиши мумкин бўлган икки манзил бор эди: бири финал, ЖЧ чемпионлиги учун баҳс, иккинчиси – тезда унут бўлиб кетадиган 3-ўрин учун ўйин. Финал ва 3-ўрин учун баҳслар оралиғи бир поғона бўлса-да, улар ўртасидаги фарқ шунчалик каттаки, кўпинча терма жамоалар 3-ўрин учун ўйинда бутунлай иштиёқсиз майдонга тушадилар.

Бугунги баҳсда бундай бўлмайди деб умид қиламиз. Чунки Бельгия ва Англияда бундай пассив ўйин ўтказиш лимити қолмади. Улар гуруҳ босқичининг учинчи турида буни сарфлаб бўлишди. Энди мухлислар учун ўйнашлари керак улар. Менимча, улар буни яхши ҳис қилишади. Шу сабаб, бугун гарчи 3-ўрин учун баҳс ўтказилсада, унинг қизиқарлик даражаси финалникидан қолишмайди.

Учрашувини эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Беллашувга Санкт-Петербургдаги «Крестовский» стадиони мезбонлик қилади.

Жаҳон чемпионати

3-ўрин учун баҳс. 14 июль, шанба

Бельгия — Англия

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг