Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Белгиялик дарвозабон ўз жамоасини аутсайдер деб атади

Белгиялик дарвозабон ўз жамоасини аутсайдер деб атади

Фото:«Sport.bigmir.net»

Футбол бўйича Белгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа жамоасининг «ЖЧ-2018»даги имкониятлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Футболчи ўз жамоасини чемпионат фаворити сифатида кўрмаётганини маълум қилди.

«Мен жамоамизни турнирнинг фаворити деб ҳисобламайман, биз шунчаки аутсайдерларнинг энг яхшиларидан биримиз. Ҳаммаси ғалабага ишончдан бошланади. У эса бизда бор», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бугун Роберто Мартинес шогирдлари жаҳон чемпионати доирасида Панама терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг